Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 16:04

Учта янги кондан саноат миқёсидаги дастлабки газ оқими олинди


Иллюстратив сурат.

Қорақалпоғистон ва Андижонда янги газ конлари очилгани тўғрисида «Ўзбекнефтгаз» 11 июль куни хабар берди.

Расмий хабарда айтилишича, Қорақалпоғистондаги «Оралиқ» конида саноат миқёсидаги газ оқими олинган. 1-сонли қидирув қудуғининг кунлик газ бериш бўйича дастлабки кўрсаткичи 700−800 минг куб метрни ташкил қилган.

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги янги «Чақар» газ конидан ҳам 10 июль куни саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Расмий хабарда айтилишича, бу ердаги кунлик газ олиш миқдори 300 минг куб метр бўлган. Мазкур кон жорий йилнинг март ойида очилган эди.

Бундан ташқари, Устюрт ҳудудидаги «Кушкаир» конининг 1-сонли қудуғида ҳам газ олинган. Унинг кунлик кўрсаткичи 200 минг куб метрни ташкил қилди.

XS
SM
MD
LG