Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 16:06

Зеленский ва Путин илк маротаба телефон орқали мулоқот қилди


Зеленский ва Путин. Фотоколлаж.

Россия президенти Владимирп Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский 11 июль куни илк маротаба телефон орқали мулоқот ўтказди. Мулоқот чоғида Украина шимолидаги конфликтни бартараф этиш ва асирлар билан алмашиниш масаласи муҳокама қилинган.

Кремлнинг билдиришича, мулоқот Зеленский ташаббуси билан ўтказилган.

Мазкур суҳбат Зеленский видеомурожаат орқали Путинга Беларусь пойтахти Минскда учрашишни таклиф қилганидан бир неча кун кейин ўтказилди.

Бу видеомурожаатга муносабат билдирган Путин 11 июлда журналистларга:

-Биз ҳеч қачон мулоқотдан бош тортган эмасмиз, агар у фойда келтирса, албатта. Бу таклиф ҳам мен учун қизиқ,-деб айтган эди.

XS
SM
MD
LG