Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 16:33

Грецияда туристларнинг ҳалок бўлиши тафсилотлари айтилди


Довул оқибатлари. Иллюстратив сурат.

Грециянинг Салоники минтақасидаги Россия бош консули Шчербаков довул оқибатида ҳалок бўлган рус туристлари ҳақида 11 июль куни маълумот берди:

-Беш киши- эр, хотин ва уч боладан иборат рус оиласи Грецияда дам олаётган бўлган. Ота ва ўғил сайр қилгани чиққан пайтда довул юз бериб, дарахт ағдарилган. Ота-бола мана шу дарахтнинг остида қолган. Улар воқеа жойида ҳалок бўлганлар,- деди Россия консули.

Грециянинг Халкидики минтақасида 10 июль куни юз берган довул оқибатида камида беш нафар турист ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлган туристлардан икки нафари Россия, бир нафари Руминия ва икки нафари Чехия фуқаролари экани билдирилди.

Расмийлар яна 20 одам жароҳатланганини айтмоқда. Уларга кўра, довул қулатган дарахтлар ва симёғочлар остида яна қурбон бўлганлар топилиши эҳтимол.

XS
SM
MD
LG