Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 01:43

Twitter ижтимоий тармоғида жаҳон бўйлаб узилишлар юз берди


Иллюстратив сурат.

Twitter ижтимоий тармоғида 11 июль куни жаҳон бўйлаб узилишлар юз берди. Бу ҳақда DownDetector сервиси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Twitter тармоғидаги узилишлар ва унинг яхши ишламаётгани тўғрисидаги шикоятларнинг энг кўпи АҚШ, Бразилия, Ғарбий Европа давлатлари ва Япониядан олинди.

Хабарларга қараганда, 11 июлда Twitter саҳифасини очмоқчи бўлганларнинг шахсий компьютеридаги браузерида техник муаммо юз бергани ҳақида билдирувлар пайдо бўлган. Twitterнинг мобиль иловаларида эса ички хатолар юз бергани маълум қилинган.

Ижтимоий тармоқ ҳозирча бу узилишнинг сабаблари юзасидан маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG