Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 01:58

Покистонда поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди


Ҳодисада юзга яқин одам жароҳатланди.

Покистонда поезд тўқнашуви оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлди, юзга яқин одам жароҳатланди.

Расмий маълумотда айтилишича, ҳодиса 11 июль куни эрталаб Раҳимёрхон шаҳри яқинидаги темир йўл станциясида юз берди.

Лаҳор шаҳридан Балужистон вилоятига кетаётган йўловчи ташувчи поезд ичида юк бўлган вагонга келиб урилган.

Тўқнашув оқибатида йўловчи поезднинг камида учта вагони издан чиқиб кетган. Тўқнашув нима сабадан юз бергани ҳозирча номаълум.

Покистонда темир йўллар XX асрнинг биринчи ярмида қурилган ва ўшандан бери деярли янгиланган эмас. Бунинг оқибатида бу каби ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG