Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 02:23

Грецияда топилган энг қадимий одамлар суякларининг ёшлари аниқланди


Иллюстратив сурат.

Олимлар Африка ташқарисида топилган энг қадимий замонавий одам суягининг ёшини аниқлади. Nature журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларида маълум қилинишича, Грецияда топилган бош чаноғи парчаси камида 210 минг йил аввал яшаган одамга тегишли бўлган.

Бу суяк 1970 йилларда Апидима ғорида топилган эди. Бироқ унинг ёшини эндигина аниқлашга муваффақ бўлинди.

Олимларга кўра, суяклардан бири 170 минг йил аввал яшаган неандерталга, иккинчиси эса Homo sapiens (онгли одам)нинг дастлабки авлодига тегишли.

Associated Press агентлигининг ёзишича, Грецияда топилган одам суякларининг ёши ўтган йили Исроилда топилган жағ суягидан 16 минг йилга каттадир.

Агар Грецияда топилган суяк бўйича таҳминлар тасдиқланса, Homo sapiens тарихи тўғрисидаги тасаввурлар ҳам кескин ўзгариши мумкин.

Бунгача энг қадимий одамлар суяги фақат Африкада топилган эди. Шунинг учун замонавий одамлар 45 минг йил аввал Африкадан Европага кўчиб келган деб ҳисобланарди.

XS
SM
MD
LG