Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 15:51

Москвадаги иссиқлик электр станциясида ёнғин чиқди (ВИДЕО)


Митишчи шаҳридаги “Шимол” иссиқлик электр станциясида чиққан ёнғин.

Москва вилояти Митишчи шаҳридаги “Шимол” иссиқлик электр станциясида чиққан ёнғин оқибатида бир одам ҳалок бўлди, 13 одам жароҳатланди.

11 июлда юз берган ёнғинда оловнинг баландлиги 50 метрга кўтарилган. ТАССнинг билдиришича, ёнғин ИЭСнинг юқори босимдаги газ станциясида чиққан.

Воқеа жойидан олинган видеоларни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз саҳифаларида эълон қилмоқда.

Митишчи шаҳридаги “Шимол” иссиқлик электр станцияси 1992 йилда ишга туширилган. Асосан табиий газда ишлайдиган мазкур станциянинг қуввати 1060 МВтни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG