Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:47

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари вазирликка ўтди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармон билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилангани айтилган хабарда.

Вазирлик олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича ягона давлат сиёсатини, шунингдек олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарликни амалга ошириш юзасидан ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

XS
SM
MD
LG