Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:57

2018 йили қанча газ қазиб олингани айтилди


Иллюстратив сурат.

2018 йили Ўзбекистондан 13 миллиард куб метр газ экспорт қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистонда йилига 61 миллиард куб метр газ қазиб олинади. Шундан 35-40 миллиард куб метрини “Ўзбекнефтгаз” АЖ қазиб олади. Истеъмолчиларга 35 миллиард куб метр газ етказиб берилмоқда. Республиканинг ички истеъмоли эса 39-40 миллиард куб метрни ташкил этади. Табиий газ қазиб олиш ҳажми кейинги йил 41 миллиард куб метрга, 2024 йилда эса 42,3 миллиард куб метрга олиб чиқиш режалаштирилган.

Бу маълумотлар Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ раҳбар ходимлари иштирокида Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилингани тўғрисида ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистон президенти 9 июлда “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

XS
SM
MD
LG