Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:27

Халилзод: АҚШ Афғонистондан қочиб кетаётгани йўқ


АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Америка Толибон билан музокара олиб борар экан, урушдан боши чиқмаётган Афғонистонни “ташлаб, қочиб кетмаётганини” таъкидлади.

9 июль куни Қатарда бўлиб ўтган навбатдаги музокараларда Толибон ҳамда Афғонистон жамияти вакиллари мамлакатнинг сиёсий келажаги бўйича айрим масалаларда келишувга эришди.

11 июль куни АҚШда эълон қилинган видеомурожаатида Халилзод шундай деган:

- Бу ерда ижобий мерос қолдиришни жуда хоҳлаган бўлардик. Биз қочиб кетаётганимиз йўқ. Чиқиб кетиш келишувини истамаймиз. Тинчлик келишувинигина хоҳлаймиз. Афғонистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик ва алоқа ўрнатишни хоҳлаймиз.

Халилзод бугунга қадар Қатарда Толибон билан саккиз раунд музокарада қатнашди. Сиёсатчи 9-раунд музокараларини “энг самарали” дея таърифлади.

XS
SM
MD
LG