Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 15:18

Сомалида меҳмонхонага қилинган ҳужумда 26 киши ҳалок бўлди


Сомали жанубидаги Кисмайо шаҳрида жума оқшомида меҳмонхонага қилинган қуролли ҳужумда 26 киши ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар орасида АҚШ, Британия, Канада ватандошлари, жумладан келиб чиқиши Сомалидан бўлган канадалик таниқли журналист Нодан Налаех, унинг АҚШ ватандоши бўлган эри ҳам бор.

Ҳужумга масъулиятни Сомалидаги "Аш-Шабаб" исломий экстремист гуруҳи зиммасига олди.

Гувоҳларга кўра, бомба ўрнатилган машина кучли қўриқланадиган меҳмонхона остонасида портлаган, шундан сўнг қуролли жангарилар меҳмонхонани ичига кирган.

Кисмайо Сомали пойтахтидан 500 километр жанубда жойлашган. Бу шаҳар 2012 йилга қадар "Аш-Шабаб"нинг қўрғони ҳисобланган.

Ҳукумат кучлари етти йил аввал шаҳарни ўз назоратига олган эди.

Самалида ўттиз йилдан буён фуқаролар уруши давом этмоқда.

Ҳукумат мамлакатни тўлиқ назоратига олишнинг уддасидан чиқолмаяпти.

XS
SM
MD
LG