Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 15:25

Афғонистонда толибон жангарилари меҳмонхонага ҳужум қилди, уч полициячи ҳалок бўлди


Афғонистон шимоли ғарбида толибон жангарилари меҳмонхонага ҳужум қилиши оқибатида камида 3 нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Нусрат Раҳимийнинг айтишича, 13 июл куни Бодғиз шаҳрида уч нафар ҳудкуш "Қалъа Нав" меҳмонхонасига бостириб кирган ва одамларни ўққа тутган.

Икки ҳудкуш полиция билан отишмада ҳалок бўлган. Озодлик мухбирига кўра, ҳозирда меҳмонхонани хавфсизлик ходимлари ўраб олган.

Толибон матбуот вакили Муҳаммад Юсуф Аҳмадий ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG