Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:39

"Миллион" жамоаси сал ками 200 миллион сўмлик қарзи туфайли лицензиядан маҳрум қилиниши мумкин


"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси "Миллион" қизиқчилар жамоасини лицензия учун давлат божини тўламай келаётгани, қарзни тўламаса лицензиясиз қолиши ҳақида огоҳлантирди.

Муассаса қизиқчилар жамоасидан 187 727 980 сўмлик давлат божини жорий йилнинг 16 июлига қадар тўлашни сўраган, акс холда лицензия шартномаси бекор қилинишини маълум қилган.

"Сиздан ижодий жамоангиз лицензиялари учун (умумий 13 нафар аъзоларга) йиллик жами 187 727 980 сўм давлат божини “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 16 июлига қадар тўлашингиз сўралади. Акс ҳолда, Муассаса ва “BRAVO MUSIC” МЧЖ яъни, (“Миллион”) гуруҳи ижодий жамоаси ўртасида тузилган лицензия шартномаси бекор қилинади", - дейилган "Ўзбекконцерт" расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

"Миллион" жамоаси “лицензия шартларида кўзда тутилган ахлоқ-одоб меъëрларидан чиққани ва шаҳвоний мавзуларда юмористик лавҳаларни жамоатчилик олдида ижро қилгани учун” бундан олдин ҳам бир неча бор лицензиядан маҳрум қилинган.

XS
SM
MD
LG