Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:10

Украинада маҳаллий телеканалга ҳужум қилинди (ВИДЕО)


Украинада маҳаллий телеканалга ҳужум қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:33 0:00

Украина расмийлари 13 июль куни “112 Україна” телеканалининг Киевдаги офисига қўл гранатомёти билан қилинган ҳужумни тергов қилмоқда.

Расмийлар ҳужумда ҳеч ким ҳалок бўлмаганини, аммо у террор хуружи ўлароқ кўрилаётганини маълум қилишди.

Полиция билдирувига кўра, ҳужум Киевнинг Шевченкивский туманида маҳаллий вақт билан соат 15:40 да амалга оширилган.

Украина ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Озодлик билан суҳбатда ҳозирча гумонланувчилар аниқланмаганини айтди.

Полиция эълон қилган суратларда иморат деворлари зарар кўрганини кузатиш мумкин.

Ҳужумдан бир кун олдин телеканал маъмурияти ҳуқуқ-тартибот органларидан уларнинг фаолиятини ҳимоя қилишни сўраб баённома эълон қилган эди.

“112 Україна” каналини мунозарали сиёсатчи Виктор Медведчукнинг яқин ҳамкори Тарас Козак харид қилганидан бери, каналга украин миллатчи гуруҳлар босим ўтказиб келади.

Медведчук 2016 йилда Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўсти эканлигини айтган.

XS
SM
MD
LG