Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 15:36

Бангладешнинг собиқ диктатори вафот этди


Ҳусайн Муҳаммад Эршад

Бангладешнинг собиқ ҳарбий диктатори Ҳусайн Муҳаммад Эршад вафот этди.

1982 йили тўнтариш ортидан ҳокимият тепасига келган Эршад 91 ёшда эди.

Собиқ президент турли хасталиклардан азият чекаётган бўлган ва ўтган ой охирида шифохонага ётқизилган.

Эршад 1982-1990 йиллар орасида Бангладешни бошқарган.

1990 йилда эса оммавий норозиликлар ортидан ҳокимиятдан четлатилган ва қамалган.

Қамоқдан чиққанидан кейин эса сиёсий фаолиятини давом эттирган. У ҳозирги парламентда мухолифат етакчиси вазифасини бажараётган эди.

XS
SM
MD
LG