Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2019, Тошкент вақти: 10:05

Эрон расмийлари Британия танкери ушлангани сабабини айтишди


Эрон расмийлари Британияга тегишли танкер халқаро денгиз ҳуқуқи меъёрларини бузгани учун тўхтатиб қолинганини айтишмоқда.

Улар иддаосича танкер балиқчи кемасининг фалокат сигналига жавоб бермаган.

19 июл куни Эрон ислом инқилоби соқчилари корпуси Ҳурмуз бўғозида Британиянинг Stena Impero танкерини қўлга олган эди.

Эрон ахборот агентликларида таъкидланишича, танкер халқаро меъёрларни бузгани сабабли уни ушлашга қарор қилинган.

Stena Bulk & Northern Marine Management компаниясидан маълум қилинишича танкер ҳозир Эрон соҳилларига олинган.​

Кема бортида 23 киши бўлган.

Маҳаллий вақт билан соат 19ларда танкерни кичик кемалар қуршаб олган. Шунингдек, танкерни ушлашда вертолёт ҳам иштирок этган.

Танкер Швециянинг Stena Bulk кемачилик компаниясига тегишли бўлиб, Британия байроғи остида сузади.

Кема Саудия Арабистонининг шарқидаги Ал-Жубайл шаҳрига йўл олаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG