Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:45

Ҳаага судига чақиртирилган Косово бош вазири истеъфо берди


Халқаро майдонда қисман тан олинган Косово Республикаси бош вазири Рамуш Харадинай жума куни лавозимидан истеъфо берди.

Ҳаагадаги собиқ Югославия бўйича халқаро суд уни ҳарбий жиноятларда гумонланувчи сифатида маҳкамага тортишини маълум қилган эди.

Ҳаага трибунали маълумотига кўра, Харадинай Косово ҳудудида тинч серб аҳолисига нисбатан қатлиом ва қийноқлар қўллашда гумонланмоқда.

Ушбу жиноятлар 1998-1999 йилларда амалга оширилган. Ўша пайтда Харадинай Косовони озод этиш штабига раҳбарлик қилган.

Приштинада ўтказилган матбуот анжуманида Харадинай бош вазирликдан кетиш қарорини изоҳлар экан ҳозирги вазиятда бош вазир курсисида ўтириши Косовонинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказиши мумкинлигини айтган.

Харадинай Ҳаага судига гумонланувчи сифатида чақирилганини ҳам эслатган.

XS
SM
MD
LG