Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 20:50

Москвадаги намойишда 1300 одам қўлга олинди, айримлари аёвсиз калтакланди


27 июль кунги намойиш, Москва

Москвада сентябрга белгиланган шаҳар кенгаши сайловлари олдидан кузатилаётган қонунбузарликларга қарши норозилик акциясига чиққан 1300 дан ошиқ намойишчи қўлга олинди.

Бу ҳақда намойишларни кузатиб борувчи мустақил гуруҳ хабар қилди.

27 июль куни Москва мэрияси олдига тўпланган намойишчиларни полиция куч ишлатиб қўлга олганди.

Намойишчилар шаҳарнинг бошқа қисмларига юриб борганидан кейин ҳам полиция уларни қўлга олишда давом этди.

Европа Иттифоқи ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳлари намойишчиларга қарши “ҳаддан зиёд” куч қўлланилганини кескин қоралади.

Намойишчиларнинг асосий талаби Москва шаҳар Думасига мустақил номзодларнинг рўйхатга олинишидир.

Москва Сайлов комиссияси кенгашга номзодлигини кўрсатмоқчи бўлган бир неча мустақил номзод арзини турли баҳона билан рад этди. Мухолифат вакиллари расмийлар фақат ҳукуматни қўлловчи номзодларнигина рўйхатга олаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG