Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:02

Қозоғистондаги қурол-аслаҳа омборхонасида юз берган портлашларда ўлганлар сони 4 нафарга етди


Арис шаҳарчаси
Арис шаҳарчаси

Июнь ойида Қозоғистондаги қурол-аслаҳа омборхонасида чиққан ёнғин натижасида юз берган қатор портлашларда ўлганлар сони тўрт нафарга етди.

Арис шаҳридан аҳолини эвакуация қилиш жараёнида жиддий жароҳат олган 8 яшар Аян Шарипбаев Нур-Султондаги касалхонада вафот этди.

Отаси Эрбол Шарипбаев ва касалхона ходимларининг Озодликка айтишича, болакай 2 август куни ҳушига келмай оламдан ўтган.

Аввалроқ қозоқ расмийлари портлашларда бир арислик ва икки ҳарбий зобит ўлганини маълум қилганди.

Арисдаги қурол-аслаҳа омборхонасида портлашлар 24 июнда бошланиб, тўрт кун давом этди.

Шаҳарда яшаган 35 мингга яқин одам бошқа минтақаларга эвакуация қилинди ва шаҳарда фавқулодда ҳолат бекор қилингандан кейин ўз уй-жойларига қайтди.

Қозоқ расмийлари сўзларига кўра, шаҳардаги биноларнинг 85 фоизи бомбалар парчалари ва ёнғинлар оқибатида вайрон бўлган.

Ҳукумат уйларни қайта қуришга ваъда берган, аммо айрим аҳоли вакиллари қайта қуриш ишлари секин бораётганидан шикоят қилмоқда.

XS
SM
MD
LG