Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 19:08

АҚШ ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар ҳақидаги Шартномадан чиқди


АҚШ давлат котиби

Қўшма Штатлар 2 августдан бошлаб 1987 йилда имзоланган ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталар ҳақидаги Шартномадаги иштирокини расман тўхтатади.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео эълон қилди.

Унинг қайд этишича, жорий йилнинг 2 февралида АҚШ Шартномага риоя қилиши учун Россияга 6 ой муҳлат берган, аммо Россия бу шартни бажармаган.

"Бошқалар Шартномани бузса, АҚШ унда иштирок этмайди. Барча масъулият Россия зиммасидадир," деб ёзди Помпео твиттерда.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияни Шартномада тақиқланган қурол-аслаҳаларни ишлаб чиқаришда айблайди.

Бу айбловни рад этган Москва ҳам Шартномадан чиқишини айтган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 2 августда ракеталар ҳақидаги Шартнома АҚШ ташаббуси билан тўхтаб қолганини билдирди.

XS
SM
MD
LG