Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 06:31

Қўшма Штатлар Скрипаллар иши бўйича Россияга янги жазо чоралари қўлланишини эълон қилди


Вашингтондаги Россия элчихонаси ташқариси

АҚШ Давлат департаменти россиялик разведкачи Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг Британияда заҳарлангани муносабати билан Россияга қарши санкцияларнинг иккинчи пакети киритилишини эълон қилди.

Давлат департаментига кўра, ушбу жазо чоралари тақрибан 19 августда жорий этилади ва камида бир йил давомида кучга эга бўлади.

Давлат департаменти баёнотига кўра, Вашингтон Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди сингари халқаро молиявий ташкилотларнинг Россияга беражак ҳар қандай молиявий ёрдамига қарши чиқади.

Янги санкциялар Россияда ишлаб чиқарилган баъзи товарлар ва технологияларни лицензиялашни ҳам қийинлаштиради.

Вашингтондаги Россия элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, Скрипаллар иши бўйича Америка киритган жазо чоралари "бутун дунёга АҚШнинг айбсизлик презумпциясини назар-писанд этмаслигини кўрсатди".

Британия Россияни 2018 йил мартида Солсбери шаҳрида Сергей Скрипал ҳаётига суиқасдга алоқадорликда айлаб чиққан.

Россия бу айбловни рад этади ва ўз вакилларини текширувларга қўйишни талаб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG