Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:35

"Левада": Россияликлар ҳозирги ҳокимиятни Брежнев ҳокимиятидан ёмонроқ деб ҳисоблайди


"Левада-марказ" веб саҳифаси
"Левада-марказ" веб саҳифаси

Россияликлар 1970-йиллар охири ва 1980-йиллар бошидаги Совет ҳокимиятини ҳозирги Россия ҳокимиятидан анча яхшироқ деб ҳисоблайди.

"Левада-маркази" 5 августда чиқарган ҳисоботида ана шундай хулосага келди.

Респондентларга Леонид Брежнев ва ҳозирги даврга хос бир неча хусусиятдан бирини танлаш таклиф қилинган.

Сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги Совет ҳокимиятининг "турғунлик" даврига ижобий баҳо берган: респондентларнинг 29 фоизига кўра, Брежнев даврида ҳокимият "халққа яқин бўлган", уларнинг 25 фоизи уни кучли ва мустаҳкам, 22 фоизи эса адолатли дея баҳолаганлар.

Замонавий Россия ҳукуматини баҳолашда "коррупциялашган" деган қараш устунлик қилган - респондентларнинг 31 фоизи Путин ҳокимиятига ана шундай баҳо берганлар.

Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи уни "бюрократик", 23 фоизи эса "халқдан узоқ" деб билади.

XS
SM
MD
LG