Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2019, Тошкент вақти: 20:43

Олмаота шаҳри яқинидаги ёнғинда уч киши ҳалок бўлди


Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаота яқинидаги тоғларда юз берган кучли ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг 6 августда хабар беришича, бир кун муқаддам Панфилов туманида ёнғинни ўчириш чоғида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши ва бир ўрмончи ҳалок бўлган.

Вазирликка кўра, Жаркент шаҳарчасида ёнғиндан оғир жароҳат олган етти киши шифохонага ётқизилган.

Ўт ўчирувчилар, полиция ва оддий одамлар Талди қишлоғи яқинидаги ёнғинни ўчириш амалиётини давом эттирмоқда.

Вазирликнинг маълум қилишича, ёнғин ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида чиққан бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG