Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 07:57

АҚШ Хитойни "валюта манипулятори" дея эълон қилди


АҚШ Молия вазирлиги Хитойни охирги 11 йил ичида илк бор "валюта манипулятори" дея эълон қилди.

Ушбу хабар 5 августда бир доллар 7 юанга етиши ортидан тарқалди.

АҚШ Молия вазирлиги "халқаро савдода адолатсиз устунликни қўлга киритиш мақсадида" доллар курсига атайлабдан таъсир ўтказган давлатларни "валюта манипулятори" деб атайди.

Америкалик расмийларга кўра, Хитой ўз миллий валютасининг долларга нисбатан қадрини тушириш орқали экспорт товарлари нархларини камайтиришга эришишни кўзламоқда.

АҚШнинг Хитойни "валюта манипулятори" дея эълон қилиши Вашингтоннинг Пекинга нисбатан қўшимча жазо чораларини қўллашига олиб келиши мумкин.

АҚШ президенти Доналд Трамп аллақачон 250 миллиард долларлик Хитой маҳсулотларига қўшимча тарифларни жорий қилган.

XS
SM
MD
LG