Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:54

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда тест синовлари бошқа кунларга кўчирилди


Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 августда нишонланиши муносабати билан айни кунда мамлакат бўйлаб ўтказиладиган тест синовлари бошқа муддатга кўчирилди.

Бу Ўзбекистон президентининг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 2 августдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Давлат тест маркази хабарига кўра, тест синовлари Қашқадарё вилоятида 12 август куни, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида - 13 август куни, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида - 14 август куни ва Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG