Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 06:15

ҚАШҚАДАРЁ – “ST таъсири: бозор ёпилмайдиган, дўкон бузилмайдиган бўлди”


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да мактубимиз чоп этилгач, биз тадбиркорларнинг юзимиз ёруғ бўлди. Туман солиқ идораси ходимлари ҳар бир дўконга кириб, “Бозор ёпилмайди, энди бемалол товар олиб келиб сотаверинглар” деб чиқди.

Бозор дўкон эгалари рози бўлсагина бузилар экан. “Энди тадбиркорларга ҳеч ким тегмайди, кўнгилни тўқ қилиб ишлайверинглар” дейишди. Ишқилиб, бу вақтинчалик спектакль бўлмасин! Муаммоларимизни кўтариб чиққани учун Озодликка миннатдорлик билдирамиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG