Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Наманган вилоятида юз берган автоаварияда уч киши ҳалок бўлди


ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 29 август куни кечки соат 5:30ларда Наманган вилоятида юз берган автотўқнашувда уч киши ҳалок бўлди.

52 ёшли А.А.бошқарувидаги "Damas" русумли автомашинаси "Учқўрғон-Хақулобод" йўлида 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Маълумотга кўра, "Damas" ҳайдовчиси автомашинани ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган пайтда айни йўналишда келаётган юк машинаси билан тўқнашган.

Натижада “Damas” автомашинасининг ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки йўловчиси эса касалхонада вафот этган.

ИИВ хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG