Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:23

Ўзбекистон давлат қарзи 18 миллиард доллардан ошиб кетди


Ўзбекистон Миллий Банки биноси

2019 йилнинг биринчи ярми ниҳояларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 18,48 млрд долларни ташкил этди.

“Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида ўтказилган брифингда гапирган Молия вазирлиги вакилига кўра, бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 23,5 фоизига тенгдир.

Умумий қарзнинг 29 фоизи ички қарзларни ташкил этади.

Давлат қарзининг 5 фоизи ёки 1 миллиард доллари халқаро облигациялар ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг кредитор мамлакатлардан 6,06 млрд доллар қарзи бор.

Унинг 45 фоизи Хитой, 29 фоизи Япония, 5 фоизи Германия ва 21 фоизи бошқа давлатлардан олинган маблағлар ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG