Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:56

Ўзбекистонда Мустақилликнинг 28 йиллиги нишонланмоқда


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Мирзиёев ундан олдин Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида ҳам иштирок этди.

Тошкентдаги асосий байрам тантанаси “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

Мустақиллик байрами муносабати билан Сайилгоҳ кўчаси, Алишер Навоий номидаги театр олдидаги майдон, «Халқлар дўстлиги» майдони ва 11 та туман марказларида ҳамда барча истироҳат боғларида халқ сайиллари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам тадбирларида мушакбозлик томошалари ҳам бўлади.

XS
SM
MD
LG