Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:47

Мирзиёев: замон ўзгарди, ошкоралик шароитида ишлашга ўрганишимиз лозим (ВИДЕО)


Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 28 йиллигига бағишлаб нутқ сўзламоқда, 31 август, 2019 йил
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 28 йиллигига бағишлаб нутқ сўзламоқда, 31 август, 2019 йил

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган нутқида раҳбарларни ошкоралик шароитида ишлашни ўрганиш ва ҳар куни ўқишга чақирди.

Президент матбуот хизмати Мирзиёевнинг нутқи матнини чоп этди.

"Бугун замон ўзгарди. Энди ҳаммамиз эркинлик, очиқлик, ошкоралик шароитида ишлашга ўрганишимиз лозим. Барча ривожланган давлатлар, дунё ҳамжамияти шундай яшамоқда", деди жумладан президент.

У мамлакат раҳбарларини даврнинг "кескин талабларидан орқада қолмаслик учун" ҳар куни ўқиб-ўрганишга чақирди.

"Бугун бир фикрни қатъият билан таъкидлашни зарур, деб биламан: Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди", деб таъкидлади президент.

Президент бу баёноти арафасида Озодлик ва бошқа қатор Интернет нашрларида ёритилган воқеалар ортидан жиддий сиёсий қарорлар қабул қилди.

Хусусан, Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилоятларида ноқонуний бузилишлар ортидан аҳоли норозилиги акс этган мақолалар Озодликда ёритилгач, ҳукумат бузилишларни муайян муддатга тўхтатишга мажбур бўлди.

Бундан ташқари, 31 август кунги байрам нутқида президент шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган мамлакат парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловларда чет элдан қайтаётган ёшларга ўрин бериш кераклигини таъкидлади.

"Бугунги кунда қанча-қанча билимли, нуфузли хорижий университетларда таҳсил олган, чет тилларни, замонавий бошқарув усулларини яхши биладиган навқирон ёшлар ҳаётимизга кириб келмоқда. Улар бизнинг умидимиз, эртанги кунимиз. Шунинг учун ёшларга кенг йўл очиб бериш, эҳтиёж ва манфаатларини таъминлаш, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш, уларга масъул лавозимларни ишониб топшириш бундан буён ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Мирзиёев.

Мирзиёев нутқида мамлакатдаги ҳуқуқий ислоҳотларни ҳам санаб ўтди.

Маълум қилишича, кейинги 3 йилда эълон қилинган 7 афв натижасида 4 мингга яқин маҳбус жазони ўташ жойларидан озод этилган.

Қорақалпоғистондаги Жаслиқ колониясини тугатиш ҳақидаги ўз қарорини эса "инсонпарвар сиёсатнинг яна бир ифодаси", деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG