Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 16:31

Украина ва Россия асирлар билан алмашди (ВИДЕО)


Украинага қайтаётганлар орасида Керч бўғозида қўлга олинган денгизчилар бор.

Россия ва Украина ўртасида асирлар билан алмашиш бўлиб ўтди.

7 сентябр куни эрталаб Украина давлат рамзи туширилган учоқ Москванинг "Внуково" аэропортига, Россиянинг махсус учоғи эса Киевнинг "Бориспол" аэропортига қўнди.

Кивнинг "Бориспол" аэропортида Россиянинг махсус учоғи озод этилган рус фуқароларини бағрига олмоқда.
Кивнинг "Бориспол" аэропортида Россиянинг махсус учоғи озод этилган рус фуқароларини бағрига олмоқда.

Москванинг "Внуково" аэропортига иккита автобусда украиналик асирлар олиб келинди.

Уларнинг адвокати Николай Полозов Керч бўғозида ҳибсга олинган барча украиналик денгизчилар уйларига қайтишини маълум қилди.

"24 нафар денгизчи ва СБУ ходимлари уйларига қайтмоқда", - деди Полезов.

Москвада украиналик асирлар автобусларда "Внуково" аэрпортига йўлга чиқди.
Москвада украиналик асирлар автобусларда "Внуково" аэрпортига йўлга чиқди.

Украинага қайтганлар орасида Керч бўғозида қўлга олинган денгизчилар, 2014 йилда терактларни тайёрлашда айбланиб қўлга олинган украиналик режиссёр Олег Сенцовлар бор.

Маҳкумларни Киевдаги "Бориспол" аэропортида шахсан Украина президенти Володимир Зеленский кутиб олди.

Владимир Зеленский озод этилган ҳамюртларини кутиб олиш учун Киев аэропортига келди.
Владимир Зеленский озод этилган ҳамюртларини кутиб олиш учун Киев аэропортига келди.

Россияда 20 йиллик қамоққа ҳукм этилган украиналик режиссёр Олег Сенцов 7 сентябр куни Россия ва Украина орасида асирлар билан алмашиш доирасида озод этилди, Киевга олиб келинди.

Сенцовни "Бориспол" аэропортида қариндошлари ва журналистлар қарши олди.
Сенцовни "Бориспол" аэропортида қариндошлари ва журналистлар қарши олди.

Сенцов Россия шимолида жойлашган Ямал-Ненец автоном округида жазо муддатини ўтаётган эди.

Россиянинг Қримни аннексия қилиб олишига қарши чиққан Сенцов терроризмда айбдор деб топилиб, 20 йилга қамалган.

Журналистнинг ўзи ва унинг тарафдорлари бу айбловлар уйдирма эканлигини айтиб келади

Сенцов билан Украинага қайтаётганлар орасида Керч бўғозида қўлга олинган денгизчилар ҳам бор.

Украиналик денгизсилар Киев аэропортида.
Украиналик денгизсилар Киев аэропортида.

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида 12 июлда ўтган илк телефон мулоқотида Донбассдаги вазият, асирлар алмашиш, Норманд форматидаги музокаралар муҳокама қилинганди.

Июль ўрталарида Украина ва Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари Россия ва Украинада ушлаб турилган маҳкумлар рўйхатлари билан ўзаро алмашишган. Украина рўйхатида Россия томонидан 150, Россия рўйхатида Украина томонидан 34 маҳкум ушлаб турилгани қайд қилинган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG