Ўзбекистонда дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги барча дорихоналарга видеокамералар ўрнатилади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.
2019 йил 1 декабрдан бошлаб эса кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.
2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади.
Мазкур ахборот тизими 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида мажбурий равишда қўлланилади.
Мазкур рўйхат Ҳукумат томонидан бир ҳафта муддатда тасдиқланиши лозимлиги айтилмоқда.