Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2019, Тошкент вақти: 18:05

Туркистон ва Рязанда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат.

Қозоғистонда ва Россияда ўтган ҳафтада бир неча ўзбекистонлик ҳалок бўлди ва жароҳатланди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бир неча кун олдин Рязань вилоятида юз берган аварияда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, етти нафар ўзбекистонлик жароҳатланди.

Жароҳати оқибатида касалхонага ётқизилган ўзбекистонликларнинг бир нафари ўртача оғир аҳволда реанимацияда қолмоқда. Қолганларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилди.

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариоғиш туманида эса 6 сентябрь куни қурилиш майдончасида бир нафар ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган.

“Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги элчихоналари ҳалок бўлганлар жасадини ватанига жўнатиш юзасидан чораларни кўрмоқда”, дейилади маълумотда.

XS
SM
MD
LG