Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 18:35

НАВОИЙ – “Cув муаммосини ҳал этишга ваъда берган масъуллар сўзи устидан чиқмади”


НАВБАҲОР. “Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят, Навбаҳор туман, “Сарой” МФЙ аҳлининг узоқ йиллардан буён табиий газ ва сув тақчиллигидан қийналиб келаётгани ҳақидаги мактуби чоп этилган эди. 3 сентябрь куни Навбаҳор туман ҳокимлиги аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашга ваъда берганди.

Орадан икки ҳафта ўтиб, STга қайта боғланган навбаҳорликларга кўра, ҳокимлик ваъдасининг устидан чиқмаган.

“Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да ичимлик суви ва газ муаммоси юзасидан мактубимиз чиққан эди. Мактубимизга расман жавоб берган туман ҳокимлиги муаммолар ҳал этилишини айтган эди. Аммо сув идорасида ҳеч қандай техника йўқ экан, муаммони ҳал қилиб бера олмаяпти. Оқибатда эса аҳоли қийналмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 16 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG