Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

АНДИЖОН – “Дукчи Эшон МФЙдаги йўллар Дукчи Эшон давридагидай”


МАРҲАМАТ. “Андижон вилояти Марҳамат туманидан ёзмоқдамиз. Дукчи Эшон МФЙ Исломобод кўчасида йўллар ўйдим-чуқур ҳолда. Худди Дукчи Эшон давридагидай. Аҳоли маҳалла фуқаролар йиғини ва туман ҳокимлигига мурожаат билан чиқди. Натижа бўлмади.

Ҳар бир хонадондан 100 минг сўмдан пул йиғиб, шағал ётқиздик. Аммо шағал асфальт ўрнини боса олмайди. Электр симёғочлари ҳам 50 йилдан бери алмаштирилмаган, чириб хавфли ҳолга келиб қолган.

Ёғингарчиликлар мавсуми келди. Яна болаларимиз мактаб ва боғчага лой кўчаларни кечиб қатнайди. Уларни уйда чиройли кийинтириб, ювиб-тараб мактаб ё боғчага жўнатамиз. Аммо маҳалладан чиқиб боргунча оёқ кийимлари лой, уст-боши расво бўлади. Фарзандларимиз учун йўл муаммосини ҳал қилиб беришсин”.

(Бу хабар Озодликка 17 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG