ҚУМҚЎРҒОН. “Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон туманидаги Оқ том, Куганли, Пастхам ҳамда Каттакўл маҳаллалари аҳли номидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда “Beeline” оператори алоқа ва интернет сифати яхши эмас. Кўпчилик оилалар хориждаги яқинлари билан imo каби интернет иловалар орқали гаплашиб туради. Аммо охирги пайтлар интернет сифати пастлиги сабаб гаплашиб бўлмай қолди. “Beeline” компанияси ва алоқа соҳаси мутасаддиларидан ҳудудимизда интернет ва мобил алоқа сифатини ошириб беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 16 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|