Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:53

АНДИЖОН – “XXI асрда ариқ сувини ичаётган аҳоли муаммосини ким ҳал қилади?”


 Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

АСАКА. “Андижон вилояти Асака тумани Қайрағоч маҳалласи Юқори Қорасув кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизда 100 га яқин хонадон истиқомат қилади. Ҳудудимизда бир километрга яқин йўл кўп йиллардан буён таъмирталаб аҳволда. Ўтган йили маҳалламиз “Обод қишлоқ” дастурига тушган эди, бироқ дастур доирасида бирор амалий иш қилинмади.

Яна бир жиддий муаммо: аҳоли ичимлик суви йўқлигидан маҳалладан оқиб ўтадиган ариқ сувини ичамиз.

2019 йил баҳорда президент маслаҳатчиси Т.Худойбергановнинг ўринбосари Ниёзботир маҳалласига келиб, аҳоли мурожаатларини тинглади. Биз ҳам ушбу муаммолар юзасидан арз қилдик. Президент девони вакили мурожаатимизни эшитиб, телефон рақамларимизни ёзиб олди ва муаммолар ҳал бўлишини айтди. Афсус, муаммо ҳал бўлмади, масъул амалдор қайтиб қўнғироқ ҳам қилмади. XXI асрда лой ва чангга ботиб юрган, ариқ сувини ичаётган аҳоли муаммосини ким ҳал қилади?”

(Бу хабар Озодликка 18 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG