Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:03

Қозоғистон полицияси мухолифат митингини тарқатиб юборди, 50 киши ҳибсга олинди (ВИДЕО)


Нур-султон
Нур-султон

Қозоғистон полицияси мамлакатнинг бир неча шаҳри, жумладан, пойтахт Нур-султонда мухолифат митингларини тарқатиб юборди ва ўнлаб одамни ҳибсга олди.

Пойтахт Нур-султон ва мамлакатнинг йирик шаҳри бўлган Алматидаги рухсат этилмаган намойиш олдидан кўплаб полициячи кўчаларга чиқарилди.

21 сентябрь куни одамлар йиғила бошлаши билан полиция уларни тарқатиб юборишга киришди ва ҳибсга ола бошлади.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Нур-султон ва Алматида 57 киши ҳибсга олинган.

Ушланганлар рухсат этилмаган тадбирда қатнашгани учун ё жарима, ёки бошқа ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши айтилди.

Митинглар Чимкент сингари кичик шаҳарларда ҳам режалаштирилган эди, бу шаҳарда 20 кишини полиция ушлагани хабар қилинди.

Митингларни Қозоғистоннинг фаолияти тақиқланган “Демократик танлов” партияси уюштирди.

Унинг етакчиси Мухтар Аблязов Францияда ихтиёрий қочқинликда яшайди. У нисбатан 5 миллиард долларни ўзлаштирганликда гумон қилиб, Қозоғистон, Россия ва Украинада қидирув эълон қилган.

Ички ишлар вазирлиги вакилининг 21 сентябрда айтишича, айрим ватандошлар “қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай”, “фаолияти тақиқланган экстремистик ташкилот даъватлари”га қулоқ солган, айримлари эса ватандошлар тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид қилган.

Қозоғистон Бош прокуратураси аҳолини тадбирга қўшилмасликдан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар “ноқонуний митингларнинг олдини олиш учун кескин чоралар кўриши” мумкинлигидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG