Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2019, Тошкент вақти: 23:01

Трамп БМТ Бош ассамблеясида: тинчликка асосий хатар - Эроннинг репрессив режимидир! (ВИДЕО)


Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 24 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади.

Ўз чиқишида президент Трамп Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар, Хитой, Шимолий Корея ва Венесуэладаги вазият, инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлар, хусусан, жинсий озчиликлар ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида гапирди.

АҚШ президенти БМТ минбаридаги нутқини, кутилганидек, Эрон ҳақидаги баёнотлари билан бошлади.

- Дунёнинг тинчликсевар халқлари учун хатар солаётган энг йирик таҳдид - Эрондаги репрессив режимдир! - деди у жумладан.

Ўз чиқишида Трамп Эрон раҳбариятини, ва ниҳоят, халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйишга чақирди. Акс ҳолда санкциялар янада кучайтирилишидан огоҳлантирди.

Шунингдек, АҚШ президенти Эрон етакчиларини Сурия ва Ямандаги "даҳшатли уруш ўчоқларига ўт қалаётганлик"да ҳамда Саудия Арабистони нефть заҳираларига яқинда уюштирилган ҳужумларда айблади.

Бу нутқи олдидан Трамп журналистлар билан суҳбатда ҳам: "Ҳозир [эронликларга] катта босим ўтказяпмиз, улар умрида кўрмаган даражадаги босим. Эрон масаласида кўп ишлар содир бўляпти, сизга, матбуотга маълум бўлганидан анча кўп ишлар", деган эди.

Трамп 2015 йилда Вашингтон Эрон билан тузилган халқаро шартномадан чиқишини эълон қилганидан бери икки давлат муносабатлари кескинлашиб бормоқда.

Келишувни имзолаган Франция, Германия ҳамда Британия уни сақлаб қолишга уринмоқда.

Аммо бу уч давлат бир вақтнинг ўзида Форс кўрфазида нефть ташувчи кемаларга қилинган қатор ҳужум туфайли Эронни “провокациялардан” ўзини тийишга чорлаб келади.

Ғарб давлатлари расмийлари ушбу ҳужумларда Теҳронни айблади. Аммо Эрон расмийлари бу айбловларни рад этмоқда.

Қуйидаги видеода АҚШ президенти нутқини тўлиқ тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG