Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2019, Тошкент вақти: 08:27

Ўзбек теннисчиси Францияда келишилган ўйинда гумонланиб ҳибсга олинди


L’Equipe нашри хабарига кўра, Хабибулина Гоннес шаҳрида март ойида ўтказилган турнирда атайин мағлуб бўлганини тан олган.

Франция полицияси ўзбекистонлик теннисчи Албина Хабибулинани ҳибсга олди.

У ва қирғизистонлик Ксения Палкина Франциядаги мусобоқаларда келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича суриштирув доирасида қўлга олинган.

L’Equipe нашри хабарига кўра, Хабибулина Гоннес шаҳрида март ойида ўтказилган турнирда атайин мағлуб бўлганини тан олган.

Қирғизистонлик Палкина эса у ва пул тиккан одамлар ўртасида воситачилик қилишда гумонланмоқда.

Суриштирув сабаб Хабибулина ва Палкина жуфтликда ўйнаши керак бўлган Клермонт-Феррадаги ITF мусобақаларидан четлатилди.

Ўзбекистон Теннис федерацияси Хабибулинанинг келишув ўйинида гумонланиб ҳибсга олиниши юзасидан Озодликка изоҳ бермади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG