Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2019, Тошкент вақти: 07:44

АҚШ Вакиллар палатаси Помпеодан Украина бўйича ҳужжатларни сўрамоқда


Оқ уй пайшанба куни Трампнинг Украина президенти билан суҳбатининг стенограммасини эълон қилган эди. Ҳужжатга кўра, июль ойи сўнгида Оқ уй раҳбари Украина етакчисидан кичик Байден компанияси фаолиятига эътибор қаратишни сўраган.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Давлат котиби Mайк Помпеодан 4 октябргача президентга қарши импичмент текшируви учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этишни сўрамоқда.

Конгрессменларни президент Доналд Трамп маъмуриятининг Украина раҳбарияти билан алоқаларига доир ҳужжатлар қизиқтирмоқда.

Мазкур сўровнинг рад этилиши импичментга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши мумкин.​

Оқ уй пайшанба куни Трампнинг Украина президенти билан суҳбатининг стенограммасини эълон қилган эди. Ҳужжатга кўра, июль ойи сўнгида Оқ уй раҳбари Украина етакчисидан кичик Байден компанияси фаолиятига эътибор қаратишни сўраган.

Зеленский Киев терговга қайтиши юзасидан ваъда берган.

Бу эпизод Конгрессдаги кўплаб демократлар томонидан Трамп ўз ваколатини ҳаддан зиёд суиистеъмол қилиш сифатида баҳоланмоқда ва терговнинг бошланиши унинг импичментига олиб боришини айтишади.

Вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил этувчи Демократик партия намаёндаларини нега Трамп маъмурияти телефон суҳбати арафасида Украинага ҳарбий ёрдамни вақтинча тўхтатиб қўйгани, Украина вакиллари билан президент юристи Руди Жулианининг алоқаларига доир жиҳатлар ҳам қизиқтирмоқда.

3 октябр куни АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер Конгрессда кўрсатма беради.

Валкер 28 октябр куни лавозимидан истеъфо берганини билдирган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG