Линклар

Шошилинч хабар
08 декабр 2019, Тошкент вақти: 21:06

Пластик идиш билан полиция ходимига ҳужум қилишга уринишда айбланган фаол Россияни тарк этди


Айдар Губайдулин

Июль ойида расмийлар рухсат бермаган норозилик намойишида қатнашган москвалик фаол Россиядан қочиб кетишга мажбур бўлганини билдирди. 25 ёшдаги дастурчи Айдар Губайдулинга полиция ходимига қарши куч ишлатишга уриниш айблови қўйилган.

Губайдулин 17 октябрь куни Facebookда ватанини тарк этиш қарори мушкул бўлганини, аммо шундай қилишга мажбур бўлгани ҳақида ёзди.

Унинг адвокати Максим Пашков ўз мижози мамлакатни тарк этганини тасдиқлади, аммо қаерга кетганини очиқламади.

“Мамлакатни тарк этдим ва яқин орада қайтмайман. Ҳаммангизни яхши кўраман, Москва ва Россияни севаман. Мени таниганлар барчаси ватанпарвар эканлигимни тасдиқлайди. ... Россия аниқ озод бўлади, бунинг учун қўлимдан келганини қиламан”, деб ёзди Губайдулин.

Губайдулин Москва шаҳар кенгаши сайловларига мустақил номзодлар рўйхатга олинишини талаб қилиб 27 июль куни ўтказилган норозилик намойишида қатнашган. 9 август куни у қўлга олинди ва бошида оммавий тартибсизликларда қатнашишда айбланди.

Кейинроқ унга полиция ходимига пластик идиш билан ҳужум қилишга уриниш айблови қўйилди. 15 октябрь куни эса унга қўйилган айблов яна ўзгартирилди. Бу сафар Губайдулин ҳуқуқ-тартибот офицерига ҳужум қилишга уринишда айбланди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG