Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 01:56

Халқ таълими вазири мактабларда ноқонуний пул йиғишларга чек қўйишни талаб қилди


Мактаб дарвозаси олдида навбатчилик қилаëтган ўқитувчилар

Тошкент шаҳридаги аксар умумтаълим мактабларининг директорлари ўзбошимчалик қилиб, ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул йиққани ошкор бўлиши ортидан Ўзбекистон Халқ таълими вазири пойтахт ХТББ бошлиғидан мазкур ҳолатга чек қўйишни сўраган.​

Тошкентдаги мактаб директорларининг аксарияти ўзбошимчалик билан мактабга турли хилдаги турникетлар ва кузатув камералари ўрнатмоқда.

Директорлар бунинг учун ўқувчиларнинг ота-оналаридан ноқонуний равишда пул йиғишган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғига юборган хатида турникетлар ва кузатув камералари ўрнатиш ниқоби остида ота-оналардан пул йиғишларни тўхтатиш сўралган.

Шерзод Шерматовнинг мактубида ота-оналардан ноқонуний пул йиғган мактаб директорларига чора кўрилиши масаласига тўхталиб ўтилмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG