Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:11

Tesla ширкати АҚШдаги автомобил ширкатлари орасидаги энг бой корхонага айланди


Tesla Model 3 АҚШ бозорида энг кўп сотилаётган электромобиллардан саналади.

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla ширкати АҚШдаги автомобил ширкатлари орасидаги энг бой корхонага айланди.

Ню Йорк биржасида ширкат акциялари жума куни 17 фоизга ошди.

Tesla ширкати маблағлари 53 миллиард доллардан ошиб кетди.

Шу пайтгача АҚШ бозорида General Motors ширкати 51 миллиард долларлик капитали билан етакчилик қилаётганди.

Tesla ўз муваффақиятининг асл сабаби ишлаб чиқариш самарадорлиги эканини айтмоқда.

Ширкат шу йилнинг иккинчи чорагида юз мингга яқин автомобил сотган.

Tesla Model 3 АҚШ бозорида энг кўп сотилаётган электромобиллардан саналади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG