Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 08:47

Қозоғистонда аксилҳукумат намойишчилар ҳибсга олинди


Қоғозистон пойтахти Нур-Султон ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида полиция ҳукуматга қарши норозилик намойиши ўтказиш учун йиғилган ўнлаб кишини ҳибсга олган.

Нур-Султон шаҳридаги Озодлик мухбирига кўра, пойтахт полицияси 26 кишини автобусларга куч билан ўтирғизиб олиб кетган.

Ҳибсга олинганлар орасида аёллар ва камида бир қария бўлган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Нур-Султонда 26 киши ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Вазирликка кўра, ҳозирда уларга нисбатан маъмурий чора қўллаш ёки қўлламаслик масаласи кўриляпти.

Айни пайтда Қозоғистоннинг Ақтўбе ва Чимкент шаҳарларида ҳам ўнлаб одам ҳибсга олинган.

Озодлик мухбирига кўра, ҳибсга олинганлар орасида шаҳар марказига тасодифан бориб қолганлар бор.

Намойишчилар Қозоғистон раҳбариятининг Хитой билан алоқаларига норозилик билдирмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати Хитойнинг молиявий қўллови остида мамлакатда 55та ишлаб чиқариш объекти қуришни режалаштираётгани эълон қилинганди.

Намойишчилар президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Хитойдан қарз олиш амалиётини тўхтатишга чақирмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG