Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:49

Адлия вазирлиги "подадан олдин чанг чиқариб" Бош вазир танламасликка чақирди


Телеграмдаги каналларнинг бирида айрим мансабдор шахслардан қайси бирининг Бош вазир бўлиши мумкинлиги ҳақида сўров ўтказилган. Бу каби ҳолатлар одамлар орасида турли миш-мишлар келиб чиқишига ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга сабаб бўлиши мумкин.

Адлия вазирлиги бу баёнотини ўзининг Телеграмдаги каналида эълон қилар экан, амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган Бош вазирни тасдиқлаш тартибини эслатди.

Вазирлик бу эслатмани Телеграмдаги Insider.uz канали ким Бош вазирликка лойиқлиги тўғрисида ўз ўқувчилари орасида сўров ўтказгани ортидан эълон қилди.​

Ўзбекистон Конституциясига асосан Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади.

Бунда, Президент тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин уни Олий Мажлис палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Яъни, Бош вазирни тасдиқлаш жараёни аниқ тартибга солинган бўлиб, унда нафақат сайловларда кўп овоз олган партиянинг фикри, балки Президент, сенаторлар ва бошқа депутатларнинг фикри ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Телеграмдаги Insider.uz канали ким Бош вазирликка лойиқлиги тўғрисида ўз ўқувчилари орасида ўтказган сўров натижалари тўғрисида kun.uz қуйидаги маълумотни эълон қилди.

3 мингдан ортиқ респондент қатнашган сўровда амалдаги Бош вазир Абдулла Арипов номзодини 22 фоиз (670 киши) киши қўллаб-қувватлаган.

Энг кўп овоз бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири Очилбой Раматовга берилган. Унга сўровда қатнашганларнинг 37 фоизи (1070 киши) га овоз берган.

Учинчи ўринда Адлия вазири Русланбек Давлетов бормоқда. Унинг номзодини респондентларнинг 22 фоизи (640 киши) ёқлаб чиққан.

«Миллий тикланиш»нинг номаълум номзоди 2 фоиз, Экопартия вакили – «Ўзкимёсаноат» раҳбари Одил Темиров 2 фоиз овоз йиғган.

Бу номзодларнинг барчасига қарши овоз берганлар сони ҳам салмоқлигина — 18 фоиз (540 киши)

Адлия вазирлиги бундай маълумотлар "тарқатилаётганда жамият ва давлат олдидаги масъулиятни унутмасликка" чақирган.

XS
SM
MD
LG