Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 22:48

Мирзиёев ОАВ билан муомала маданиятини билмаган раҳбарларни танқид қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган селектор йиғилишида раҳбарларнинг жамоатчилик ва ОАВ билан мулоқот маданияти йўқлигини танқид қилди.

Президент ОАВни "фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу" деб атар экан, раҳбарларни "танқидни қабул қила билмаслик, нима қилиб бўлса-да, уни тан олмасликка бўлаётган уринишларда" айблади.

"Ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда қайсидир раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқ шов-шувли хабар тарқалаяпти. Уларда берилаётган танқидий материалларга ўз вақтида холис, асосли муносабат билдирилмаётгани оқибатида одамлар орасида ҳар хил фикрлар, баҳс-мунозаралар юзага келмоқда.

Энг ачинарлиси, баъзи раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига, кибру ҳавога берилиш, ўзига бино қўйиш билан масалани янада чигаллаштирмоқда.

Тушунаман, ҳар кимнинг ўзига яраша ғурури, иззат-нафси бор. Лекин раҳбар шуниси билан раҳбарки, у нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак".

Президент ўз чиқишида ОАВ билан муомала маданиятини билмайдиган раҳбарлар исмини очиқламади.

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг "Кун.уз" сайти журналистларини йўқ қилиш таҳдиди ёзилган аудионинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши жамоатчиликда катта баҳс уйғотган эди.

XS
SM
MD
LG