Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2020, Тошкент вақти: 20:27

Яна бир россиялик қотил ким экани аниқланди


«Фонтанка» нашри эълон қилган материалда айтилишича, журналистлар «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) ёлланма аскарларининг суриялик аскарни ваҳшийларча ўлдирганлардан яна бири ким экани аниқланган. Олдинроқ «Независимая газета» эълон қилган суриштирув натижаларида россиялик ёлланма аскарлар суриялик кишининг қийноққа солиб ўлдирилганига алоқадор бўлиши мумкинлиги билдирилган эди.

«Фонтанка» берган маълумотга кўра, қотиллардан бирининг исми Руслан бўлиб, ёши 39 да, Брянск шаҳридан, Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган. Гуруҳ бўлиб тушилган суратдан уни кўпчилик брянскликлар таниган.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков «Новая газета»нинг суриялик киши ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақидаги материалини «эсанкиратувчи» деб атади. У Россиянинг ҳуқуқини қўлловчи идоралари ўша материал юзасидан «зарур бўлса, тергов ўтказиши» мумкинлигини айтди.

«Новая газета» эълон қилган видеоёзувда ҳарбий кийим кийиб олган бир неча рус тилида сўзлашувчи киши дастлаб суриялик кишини катта болға билан уриб ўлдиради, сўнгра бошини пичоқ билан кесиб олади, қўлларини белкурак билан чопиб узиб ташлайди, сўнгра жасадни оёғидан осиб, ёқиб юборади.

Газета тўрт қотилнинг бири илгари Ставрополь ўлкасида полицияда хизмат қилган Владислав Д. эканини аниқлаган.

Араб ОАВ хабарига кўра, ўлдирилган сурияликнинг исми Муҳаммад Таха Исмоил ал-Абдулладир, у Сурия ҳукумати аримиясига сафарбар қилинган, аммо ҳарбий хизматдан қочиб кетгач, тутиб олиниб, шу тариқа қатл этилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG