Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:36

Ўзбекистонлик таниқли журналист Маҳмуд Саъдий вафот қилди


Маҳмуд Саъдий
Маҳмуд Саъдий

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Саъдий 23 ноябрга ўтар кечаси 80 ёшида Тошкентда вафот қилди.

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган Маҳмуд Саъдий "Шарқ Юлдузи", Гулистон" журналларида, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати", "Маърифат" газеталарида фаолият юритган.

Ижтимоий тармоқларда ўзбек журналистлари уни етук муҳаррир ва ҳалол журналист бўлганини ёздилар.

Маҳмуд Саъдий "XXI аср" газетасида 2019 йил, 17 январда эълон қилинган "Вазир матбуот эркинлигини қандай тушунади?" номли мақоласида, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовни танқид қилиши ортидан вазир газетани судга берган эди.

Маҳмуд Саъдий бу борада Озодликка берган интервюсида бундай деган эди:

- Ўша ëзганимдек, вазир газета ўқимайди ва журналистлар фаолиятини назоратда тутишни истайди. Бу гапимдан қайтмайман. Вазирни президент олиб бораëтган ошкоралик сиëсатининг душмани деб ҳисоблайман.

Маҳмуд Саъдий ўзбек адабиёти муаммоларига оид бир қанча илмий мақолалар ҳам ёзган.

Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетида "Таҳрир санъати" ўқув дастурини яратиб, талабаларга сабоқ берган.

XS
SM
MD
LG