Линклар

Шошилинч хабар
22 феврал 2020, Тошкент вақти: 00:16

Франция Яқин Шарқдаги иттифоқчилари билан бирдам эканини билдирди


Франция мудофаа вазири Флоренс Парли

Франция мудофаа вазири Флоренс Парли 23 ноябрда Баҳрайнда хавфсизлик масалаларига бағишлаб ўтказилган “Манаманинг IISS мулоқоти” форумида Эрон билан боғлиқлиги гумон қилинаётган бир неча халқаро ҳодисаларга қарамай, Париж Теҳрон билан мулоқотни давом эттиришини билдирди. У АҚШнинг Яқин Шарқдаги можаролардан ўзини тортаётгани билан боғлиқ хавотирларга шама қилиб, минтақа “АҚШнинг келиш-кетишига кўникиб қолган”, деб айтди.

Вазир дунёнинг етакчи давлатлари билан Эрон ўртасида унинг ядро дастури бўйича 2015 йилда эришилган битимдан АҚШнинг чиқиб кетиши ва ортидан Вашингтон Эронга нисбатан санкцияларни ва босимни икки баробар оширгани билан боғлиқ тангликка эътиборни қаратди.

У кўпчилик Эронни айблаётган нохуш ҳодисаларга тегишли жавоб берилдими, деган саволни ўртага ташлади. Бундай ҳодисаларга дрон уриб туширилганини, улкан нефтни қайта ишлаш объектларига бомба ҳужуми қилингани, Ҳурмуз бўғозидан сузиб ўтаётган 4 та кема шикастланганини мисол қилиб келтирди.

Ушбу нохуш воқеалардан сўнг АҚШ президенти Доналд Трамп сўнгги дақиқада Эронга зарба бериш фикридан қайтган эди.

Парлининг фикрича, Франция Европадаги иттифоқчилари билан бирга Эрон билан эришилган битимни сақлаб қолишга ва Теҳрон билан мулоқотни давом эттиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Эрон расмийлари санкциялар бекор қилинмагунча ядро дастури бўйича музокарага қайтмаслигини ваъда берган эди.

Парли, “Биз иттифоқчиларимиз билан биргамиз. Бизга ишонишингиз мумкин”, деб айтди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG